11.01.2024 09:18
1263
Расман: Доривал Жуниор — Бразилия миллий жамоаси бош мураббийи

Бразилия футбол конфедерацияси миллий жамоага янги бош мураббий тайинланганини эълон қилди.

Энди Доривал Жуниор «пентакампеонлар»ни бошқаради. У 7 январ куни «Сан Паулу» бош мураббийи лавозимини тарк этганди.

61 ёшли мутахассис 2022 йилда «Фламенго» билан Либертадорес Кубогини ютиб, катта шон-шуҳратга эришган. 

Шунингдек, Доривал турли клублар билан 3 марта Бразилия Кубогини қўлга киритган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар