11.01.2024 12:25
1391
Қозоғистон чемпионатида легионерлар лимити бекор қилинди

Қозоғистон футбол федерацияси президенти Адлет Барменкулов мамлакат олий лигасида хорижлик ўйинчиларга нисбатан чеклов бекор қилинганини маълум қилди.

Энди майдонга исталганча легионерларни тушириш мумкин, бироқ жамоалар қайдномасида 13 нафар қозоғистонлик ўйинчи бўлиши керак.

Ўтган мавсумда Қозоғистон клублари бир вақтнинг ўзида 7 легионерни майдонга тушириш мумкин эди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар