11.01.2024 12:26
1990
Теглар
Клопп: «Ўзимизга муаммолар олиб келдик. 2-бўлимда ҳақиқий «Ливерпул» пайдо бўлди»

«Ливерпул» бош мурабббийи Юрген Клопп Англия Лига Кубоги яримфиналидан ўрин олган «Фулҳэм»га қарши баҳсдан (2:1) кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Жуда қийин бўлди. Биринчи бўлимда ўзимизга бир қанча муаммолар яратдик. Рақиб жуда зич ҳимояланди, танаффусда ўзгаришлар қилишга мажбур бўлдик. Шундан кейин йигитлар жуда яхши ўйнашди.

«Фулҳэм» хавфли қарши ҳужумлар уюштирди, аммо кейин биз устунлик қилдик, гол урдик ва ҳаммаси яхши тугади. Бу бизнинг энг яхши ўйинимиз эмас, лекин ҳаммамиз инсонмиз.

Жуда секин ўйнаётгандик, буни ўзгартиришимиз керак эди. Иккинчи бўлимда ҳақиқий «Ливерпул» пайдо бўлди.

Жавоб ўйини очиқ бўлади. Финалга чиқишни истаймиз ва агар чиндан яхши ўйнасак, буни уддалаймиз. Бўлмаса, «Фулҳэм»ни финал билан табриклайман», — деди мерсисайдликлар устози Sky Sports эфирида.

Жавоб баҳси 24 январ куни Лондонда бўлиб ўтади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар