11.01.2024 17:51
1252
«Боруссия» Жейдон Санчони  «МЮ»дан ижарага олди

Жейдон Санчо «Манчестер Юнайтед»дан яна Дортмунднинг «Боруссия» клубига қайтди.

«Манчестер Юнайтед» клуби англиялик футболчи мавсум якунига қадар «Боруссия Дортмунд»га ижарага берилганини эълон қилди.

Инсайдер Фабрицио Романога кўра, немис клуби Санчонинг ярим йил учун маошининг учдан бир қисми – 3 миллион евро тўлашни бўйнига олади. Қолган 6 миллион еврони «МЮ» тўлайди. Дортмундликлар «Юнайтед»га ярим йиллик ижара ҳақи учун 4 миллион фунт тўлайди. Келишувда сотиб олиш шарти йўқ.

Жейдон Эрик тен Ҳаг билан келишмовчилик ортидан сентябр ойида манчестерликлар таркибидан четлатилганди. 

Эслатиб ўтамиз, 23 ёшли вингер 2021 йилда 85 миллион евро эвазига Дортмунд клубидан «МЮ»га ўтганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар