11.01.2024 12:33
3950
Араухо «Бавария»га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди

Роналд Араухо «Бавария»нинг қизиқиши ҳақидаги миш-мишларга жавоб берди.

Шу ҳафтада уругвайлик футболчи Мюнхен клуби унга қизиқиш билдираётганлиги сабабли «Барселона» билан шартномани узайтиришга шошилмаётгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди.

«Ҳар трансфер ойнасида келажагим ҳақида турли гаплар бўлади. Улар ўтган ёзда мени «Манчестер Юнайтед»га юборишди.

Мен «Барса»даги ҳамма нарсадан жуда мамнунман ва фақат клубимга максимал фойда келтириш ҳақида ўйлайман.

«Барса»да сардорлик боғичини тақиш — шараф. Мен жамоа олдидаги масъулиятни ҳис қиляпман», — дейди «кўк-анорранглилар» ҳимоячиси.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар