10.01.2024 14:31
2073
Валверде Саудия лигасига ўтиши эҳтимоли ҳақида: «30 млн ҳаётимни ўзгартирмайди. Дунёнинг энг яхши жамоасида бахтлиман»

Федерико Валверде Саудия Арабистони чемпионатига ўтишни режалаштирмаяпти.

«Ҳозирги кунда бу мумкин эмас. Мен ўзимни бахтли ҳис қилган клубдаман. Дунёнинг энг яхши жамоасидаман ва 10, 20, 30 млн ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Улар менинг ҳаётимни ўзгартира олмайди.

Мадридда мен ва оилам бахтлимиз. Энг юқори савияда ўйнашда давом этишни хоҳлайман», — деди «Реал» яримҳимоячиси Movistar эфирида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар