10.01.2024 12:49
8391
Теглар
Палмер: «Сити»дан кетмоқчи эмасдим, аммо улар менга шарт қўйишди» 

Коул Палмер «Манчестер Сити»ни тарк этиш унинг режаларида бўлмаганини айтди.

«Мен ҳеч қачон «Сити»ни тарк этмоқчи эмасдим. Трансфер режаларимнинг бир қисми эмасди. Мен бир йилга ижарага ўтиб, сўнг қайтишни ва асосий жамоага тайёр бўлишни хоҳлардим.

Аммо улар менга ё қолишимни ёки сотишларини шарт қилиб қўйишди. 

Кейин менга «Челси»дан қўнғироқ қилишди. «Челси»га ўтишни хоҳлаётганимни айтдим. Бу ерда эканлигимдан ва шундай қарорга келганимдан хурсандман», — дея яримҳимоячининг сўзларини келтиради Sky Sports. 

Эслатиб ўтамиз, 21 ёшли инглиз ўтган ёзда 40 млн фунт эвазига Манчестер клубидан Лондон жамоасига ўтганди. 

Палмер бу мавсум АПЛда 16 ўйинда 8та гол уриб, «кўклар»нинг энг яхши тўпурари бўлиб турибди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар