10.01.2024 21:29
1426
Теглар
«Нефтчи» клубдаги қарздорлик тўла бартараф этилганини маълум қилди

Фарғонанинг «Нефтчи» клуби жамоадаги қарздорлик ҳолати бартараф этилганини расман эълон қилди.

«Нефтчи» жамоаси янги мавсумни ҳар жиҳатдан кўнгилли ва беташвиш кутиб олиш учун барча молиявий ва иқтисодий имкониятларни ҳам оқилона ишга солмоқда.

Ўтган йили мамлакат биринчилиги мусобақасини кўнгилдагидек якунлаган жамоамиз янги мавсумда бундан ҳам яхши натижалар кўрсатиш учун астойдил харакат қилмоқда. Шу аснода ўринбосарлар, футзал ва аёллар жамоалари ҳам янги мавсумда асосий таркиб сингари олдиларига етакчи ўринларни қўлга киритиш учун ҳаракат қилишлари табиий.

Шу ўринда алоҳида таъкидлаш керакки, юқорида кўрсатилган қарздорликлар жамоа раҳбарияти томонидан бартараф этилиб, янги мавсум учун аниқ режалар тузилди. Янги мавсумда ҳам жамоаларимиз ўз олдига юқори ўринлар учун кураш олиб бориши белгилаб қўйилди. Клуб тизимида фаолият олиб бораётган ходимларнинг иш ҳақлари ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиниб, уларга хизмат кўрсатишлари учун барча шароитларни яхшилаш бўйича кўрсатмалар белгиланди», - дейилади клуб хабарида.

Аввалроқ, ПФЛ «Нефтчи» ва «Навбаҳор»даги қарздорлик ҳолати сабабли клубларга трансфер тақиқи қўйган эди.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоровнинг таклифига кўра, вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Ҳабиб Сирожитдинов «Нефтчи» клуби президенти этиб тайинланганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар