10.01.2024 18:22
1175
Марсиял «Манчестер Юнайтед»дан кетиш ҳақида ўйламаяпти

Антони Марсьял қишки трансфер ойнасида «Манчестер Юнайтед»ни тарк этишни истамаяпти. 

Sky Sports хабарига кўра, франциялик ҳужумчи шартномаси муддатининг охирига қадар «МЮ»да қолишни истамоқда. 

Аввалроқ, Италиянинг «Интер» клуби 28 ёшли ҳужумчини ўз сафига қўшиб олмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалганди. Клуб эса Марсиялни ёзда эркин агент сифатида қўйиб юбормаслик учун қишдаёқ уни сотишни режалаштирган.

Маълумот учун, «Манчестер Юнайтед» 2015 йилдан буён Манчестер клубида тўп сурмоқда. У жорий мавсум АПЛда 13 ўйинда битта голга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар