10.01.2024 15:15
2047
ЎФА тиббий штаби Ҳожиакбар Алижонов жароҳат олгани ҳақидаги хабарларни рад этди

Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Ҳожиакбар Алижонов жароҳат олмаган. Бу ҳақда ЎФА медиа раҳбари Даврон Файзиев хабар берди.

«Миллий жамоамиз аъзоси Ҳожиакбар Алижонов жароҳат олгани ҳақида маълумот чиқди. Тиббий штабимиз бу маълумотни рад этди. 

Алижонов жамоа билан бирга режадагидек турнирга тайёргарлик кўришда давом этмоқда. Машғулотларда тўлиқ иштирок этяпти», — деб ёзади Файзиев.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар