10.01.2024 09:38
2655
Ҳендерсон Европага қайтмоқчи. Унда Нидерландиядан таклиф бор

Жордан Ҳендерсон Саудиядан кетиш ҳақида ўйламоқда. 

Фабрицио Романо сўзларига кўра, англиялик яримҳимоячини «Аякс» ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. 

Даммамликлар 33 ёшли футболчини қўйиб юборишга рози бўлса, у январдаёқ Нидерландияга йўл олиши мумкин. 

Қайд этилишича, «Ливерпул»нинг собиқ сардорига Саудиянинг иссиқ ҳавоси ва намлиги, шунингдек, «Ал Иттифоқ» ўйинларига мухлислар ташрифининг камлиги ёқмаяпти. 

Ҳендерсон бу мавсум клубида барча мусобақаларда 19та ўйинда 5та голга ассистентлик қилди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар