09.01.2024 11:14
1965
Теглар
«Зенит» 15 млн еврога Бразилия чемпионини сотиб олди

Артур Гимараэс «Зенит» футболчисига айланди.

Санкт-Петербург клуби «Палмейрас»нинг 25 ёшли яримҳимоячиси трансферини эълон қилди. Футболчи билан шартнома 2026/27 йилги мавсум охиригача тузилди ва уни яна бир йилга узайтириш мумкин.

Трансфер 15+3 млн еврога баҳоланмоқда.

Артур «Палмейрас»да бир йил давомида 43та баҳсда 10та гол урди ва 2та голли узатмани амалга оширди, жамоа билан мамлакат чемпионига айланди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар