09.01.2024 19:17
937
Теглар
Трент тиззасидан жароҳат олиб, камида 3 ҳафтага сафдан чиқди

Трент Александр-Арнолд бир неча ҳафтани ўтказиб юборади.

Юрген Клоппнинг ёрдамчиси Пеп Лейндерснинг айтишича, ҳимоячи «Арсенал»га (2:0) қарши Англия Кубоги ўйинида тиззасидан жароҳатланган.

«У «Арсенал»га қарши ўйинда жароҳат олди ва унинг тизза боғламида кичик йиртилиш бор. У 3 ҳафтани ўтказиб юбориши мумкин.

Бу — биз учун жиддий зарба, чунки у энг муҳим футболчилардан бири эди. У динамика қўшади ва ҳар доим муҳим рол ўйнайди. Трентсиз ҳам ритм топишимиз керак. Умид қиламанки, у атиги фақат 3 ҳафта майдонга туша олмайди», — деди Лейндерс «Фулҳэм»га қарши Лига Кубоги яримфиналидан олдинги матбуот анжуманида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар