09.01.2024 23:15
3697
Теглар
Ўртоқлик ўйинлари. Япония Иордания дарвозасига 6та гол урди, Эрондан 5:0, Саудия Фаластинни мағлуб этолмади

Осиё кубоги-2023 старти олдидан миллий жамоалар сўнгги ўртоқлик баҳсларида майдонга тушмоқда.

Япония миллий жамоаси Иорданияга қарши майдонга тушиб, рақибини аяб ўтирмади – 6:1.

Эрон Индонезия билан баҳсда рақиб дарвозасига жавобсиз 5та гол йўллаган бўлса, икки кун аввал Ўзбекистонга мағлуб бўлган Фаластин бугун Саудия Арабистони билан дуранг қайд этди – 0:0.

Қирғизистон эса Виетнамга қарши саф тортди. Баҳсда «Динамо» ҳужумчиси Кожо Жоэл ҳисобни очди ва якунда қўшниларимиз ғалабага эришди – 2:1.

Ўртоқлик ўйини. 9 январ

Япония – Иордания – 6:1

Голлар: Ко Итакура 14, Накамура 17, Такуми Минамино 43, Такума Асано 71, Дайдзэн Маэда 81.

Эрон – Индонезия – 5:0

Қирғизистон – Вьетнам – 2:1

Голлар: Кожо Жоэл 31, Айзар Акматов 75 – 63.

Саудия Арабистони – Фаластин – 0:0.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар