09.01.2024 18:54
2815
«Реал» Дэвисдан «Бавария» билан шартномани узайтирмасликни сўради 

«Реал» ёзда «Бавария»нинг чап қанот ҳимоячиси Алфонсо Дэвисни сотиб олмоқчи. 

Sky Sport Germany хабарига кўра, Мадрид клуби скаути Хуни Калафат канадалик футболчидан «Бавария» билан шартномани узайтирмасликни сўраган. 

Таъкидланишича, «қироллик клуби» вакиллари 23 ёшли ҳимоячи билан бир неча ойдан бери алоқада бўлиб келмоқда. 

Дэвис бу мавсум Бундеслигада 14та ўйинда ўз ҳисобига 3та ассист ёздириб қўйди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар