09.01.2024 13:52
2870
«Реал» Анчелоттига таниш бўлган «Эвертон» ҳимоячисига қизиқмоқда

«Реал» «Эвертон» ҳимоячиси Жарред Брэнтуэйтга эътибор қаратмоқда.

Daily Mail хабарига кўра, Мадрид клуби келаётган ёзда ҳимоя чизиғини кучайтириш учун турли вариантларни кўриб чиқмоқда. Мавсум бошида хочсимон пайлари узилган Эдер Милитао ва Давид Алабанинг тикланиши учун фавқулодда режалар тузилмоқда. Агар асосий ҳимоячиларнинг жароҳатдан тикланишлари чўзилиб кетса, Жарред сотиб олинади. 

Хабар қилинишича, Брэнтуэйт «Реал» скаутлари томонидан юқори баҳоланди. Қолаверса, ҳимоячи аввалроқ Карло Анчелотти билан бирга ишлаган ва унинг қўл остида «Эвертон»да дебют қилган.

21 ёшли инглизга «Манчестер Юнайтед» ҳам қизиқиш билдирмоқда. 

2023 йилнинг кузида Брэнтуэйт «Эвертон» билан шартномасини 2027 йилгача узайтирди. У бу мавсумда АПЛда 17та баҳсда майдонга тушди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар