09.01.2024 11:05
3057
«Наполи»да ёпиқ эшиклар ҳафтаси. Клуб йирик мағлубиятдан сўнг футболчиларни уйга қўйиб юбормаяпти

«Наполи» ҳафтанинг катта қисмини ёпиқ эшиклар ортида ўтказади.

7 январ куни Неапол клуби «Торино»га ютқазиб қўйди (0:3) ва биринчи даврадан сўнг амалдаги чемпион А Серияда 9-ўринни эгаллаб турибди. Шундан кейин «Наполи» спорт директори Мауро Мелузо жамоа базада қолишини маълум қилди. 

Lа Gazzetta dello Sport хабарига кўра, «Наполи» ўйинчиларни базада эмас, балки Неаполдаги Serapide меҳмонхонасида ушлаб турибди. Футболчилар ҳафтанинг кўп қисмини шу ерда машғулотларда ўтказишади.

Аниқ саналарга аниқлик киритилмаган, аммо 13 январ куни бўлиб ўтадиган «Салернитана» билан ўйингача жамоа шу режимда ишлаши кутилмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар