09.01.2024 09:25
1448
Икром Алибоев — «Сеонгнам» футболчиси

Ўзбекистон миллий жамоаси собиқ яримҳимоячиси Икром Алибоев Жанубий Кореядаги фаолиятини давом эттиради. 

30 ёшли футболчи «Сеонгнам» клуби билан шартнома имзолади. 

«Сеонгнам» 2 марта (1995, 2010) Осиё Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлган, 7 карра мамлакат чемпиони саналади. Аммо ҳозирда 2-лигада ўйнайди ва ўтган мавсумда 9-ўринни эгаллаган.

Бу жамоада ўз вақтида ўзбекистонлик футболчилардан — Сервер Жепаров ва Жамшид Искандеров ҳаракат қилган. 

Алибоев ўтган мавсумни Корея юқори дивизионида — «Канвон»да ўтказган ва 25та баҳсда 1та гол урган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар