09.01.2024 11:15
2208
Хавини туртиб юборган «Барбастро» футболчиси «Барселона» бош мураббийидан узр сўради

Ўйиндан кейин Хавини туртган рақиб футболчиси «Барселона» бош мураббийидан узр сўради.

Испания кубоги 1/16 финалида Каталония клуби «Барбастро»ни мағлуб этди (3:2). Финал ҳуштаги янграгач, Хави захира ҳакамига шикоят қила бошлади, бу эса рақиб футболчиларини ғазаблантирди. Захирадаги ўйинчилардан бири «Барса» устози билан тортишди ва уни ўнг қўли билан енгил туртиб юборди. Кейинроқ яримҳимоячи Антонио Хесус Креспо ҳам қўл бериб кўришгач, Хавини оҳиста туртиб юборди.

Журналист Адриа Албетснинг сўзларига кўра, Креспо трибуна остида Хавидан кечирим сўраган. «Барбастро» футболчиси «ҳиссиётларини ушлаб туролмагани»ни тушунтирган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар