09.01.2024 19:18
3113
Теглар
Феликс Хавининг келаси мавсум учун режаларидан ўрин олмаган

«Барселона» Жоау Феликсни сотиб олиш кераклигига шубҳа қилмоқда.

Ҳуқуқлари «Атлетико»га тегишли бўлган португалиялик яримҳимоячи «кўк-анорранглилар» сафида ижарада ўйнаяпти.

El Chiringuito'нинг ёзишича, 24 ёшли футболчини жамоада қолдириш Хави учун устувор вазифа эмас. «Барселона» бош мураббийи кейинги мавсум учун Феликсни ҳисобламаяпти. 

Аввалроқ «Атлетико» яримҳимоячининг кейинги ижараси учун Каталония клубидан 15 млн евродан кўпроқ талаб қилиши хабар берилганди. 

Ла Лиганинг ушбу мавсумида Феликс 15та ўйин ўтказиб, 3та гол ва 2та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар