09.01.2024 21:36
7178
Теглар
«Бу тактик қарор эди» — Сантуш Роналдунинг захирада қолдирилганлиги ҳақида 

Португалия миллий жамоасининг собиқ устози Фернанду Сантуш Криштиану Роналдуни ЖЧ-2022 плей-офф баҳсларида асосий таркибда тушурмаганига изоҳ берди. 

«Роналду дастлабки гуруҳ босқичидаги уч ўйинни ҳам асосий таркибда бошлади. 

Плей-офф баҳсларда эса жамоа манфаатларидан келиб чиқиб уни захирада қолдиршга қарор қилдик.

Умуман олганда, бу шахсий муносабатларга алоқадор бўлмаган тактик қарор эди. 

Агар ўшанда мусобақани тарк этмаганимизда, эҳтимол бу нарса муҳокама қилинмаган бўлар эди», — дейди 77 ёшли мутахассис. 

Маълумот учун, Сантуш яқиндагина «Бешиктош» мураббийига айланди.

Эслатиб ўтамиз, Роналду ЖЧ-2022 чоракфиналидаги Португалиянинг Марокашга қарши ўйинида (0:1) захирада майдонга тушган, аммо жамоасини мағлубиятдан қутқариб қололмаган эди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар