09.01.2024 13:54
1339
«Барса» Мартинесни 4-5 ҳафтага йўқотди

Иниго Мартинес жароҳати сабаб бир неча ҳафта майдонга туша олмайди.

«Барселона» ҳимоячиси Испания Кубоги 1/16 финалида «Барбастро»га қарши ўйинда (3:2) 64-дақиқада захирадан майдонга тушди ва 11 дақиқа ўтиб жароҳати сабаб алмаштирилди. 

Каталонияликлар матбуот хизмати хабарига кўра, 32 ёшли испаннинг чап сон мушаклари шикастланган.

Diario Sport'нинг ёзишича, Инигонинг тикланишига тахминан 4-5 ҳафта кетади. У Испания Суперкубогида майдонга туша олмайди.

«Барбастро»га қарши баҳсда ҳимоячи декабр ойи бошида олган мушак жароҳатидан кейин биринчи марта майдонга тушганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар