09.01.2024 22:22
748
Теглар
«Байер»нинг энг яхши тўпурари апрел ойига қадар сафдан чиқди

 Нигерия миллий жамоаси ҳужумчиси Виктор Бонифасе жароҳат олиб, Африка кубогини ўтказиб юборадиган бўлди.

Нигериялик форвард миллий жамоаси машғулотлари вақтида чаноғидан жароҳат олган.

«Байер» клуби хабарига кўра, Бонифасе яқин орада жарроҳлик амалиётини ўтказади. 23 ёшли ўйинчи апрел ойида сафга қайтиши кутилмоқда.

Маълумот учун, Виктор жорий мавсум Бундеслигада 16 ўйинда 10та гол ва 7та ассистга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар