08.01.2024 18:51
2670
Теглар
Зафар Сафоев — «Насаф»нинг янги аъзоси

«Насаф» клуби ОЧЛ плей-офф ўйинлари ва Суперлига янги мавсуми олдидан ўз сафини кучайтиришда давом этмоқда.

«Моҳир дарвозабон Зафар Сафоев бугун жамоамиз билан икки йиллик шартномага имзо чекди. 

Сафоев фаолияти давомида Суперлиганинг «Металлург», «Бухоро», «Бунёдкор» ва «Локомотив» каби жамоаларида ҳаракат қилган. 

Сафоевнинг жамоамизга қўшилиши дарвозабонлар ичида рақобатбардош муҳит яратишига ишончимиз комил. Ишонамизки, Зафар Сафоев ўз маҳорати билан жамоамизга кўплаб совринларни қўлга киритишига ёрдам беради», - дея ёзмоқда клуб матбуот хизмати.

Аввалроқ, Қарши клуби Ислом Кенжабоевни ПФЛ «заявка»сидан ўтказганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар