08.01.2024 12:07
1882
Бразилия миллий жамоасини «Сан-Паулу» устози бошқаради. Клуб мураббий билан хайрлашди

Доривал Жуниор Бразилия миллий жамоасининг янги бош мураббийига айланади.

«Сан Паулу» 61 ёшли мутахассис клубни тарк этишини маълум қилди.

Жамоа билан Бразилия кубогини қўлга киритган мураббий шундай деди: «Орзум амалга ошмоқда ва бу «Сан Паулу»даги меҳнатим эътирофидир». 

Доривал Жуниор 2023 йилнинг апрелидан бери «Сан Паулу»ни бошқараётганди. У 2017 йилдан 2018 йилгача ҳам жамоада ишлаган. 

Мураббий 2022 йилда «Фламенго» устози сифатида Либертадорес Кубогини ютган. 

Эслатиб ўтамиз, бунгача Бразилия миллий жамоасини Фернандо Диниз бошқарди ва «пентакампеонлар» унинг қўл остида 6 ўйиннинг 3тасида ютқазди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар