08.01.2024 22:07
3474
Теглар
«Арсенал» Онана трансфери устида ишламоқда

 

«Арсенал» «Эвертон» яримҳимоячиси Амаду Онана трансфери устида ишламоқда. 

Белгиялик журналист Саша Таволерига кўра, Лондон клуби мерсисайдликлар билан музокараларни бошлаб юборган. 

22 ёшли футболчининг ўзи ҳам АПЛда қолишни истамоқда ва «Арсенал»га ўтишга қарши эмас. 

Декабр ойида белгиялик яримҳимоячига «Барселона» қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди.

Онана бу мавсумда АПЛда 16та ўйинда 1та гол урди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар