09.01.2024 03:07
2704
Теглар
Англия Кубоги. «МЮ» «Уиган»ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди

Англия Кубоги 1/32 финалида «Манчестер Юнайтед» 1-дивизион вакили «Уиган» устидан ишончли ғалабага эришди. Далот ва Фернандешнинг голлари манкунианликларни кейинги босқичга олиб чиқди. 

«МЮ» 1/16 финалда «Нюпорт» — «Истли» жуфтлиги ғолиби билан сафарда ўйнайди. 

Англия Кубоги. 1/32 финал

Уиган — Манчестер Юнайтед 0:2

8 январ, «ДВ»

Голлар: Далот (22), Фернандеш (74, пеналти).

Уиган – Тикл, Моррисон, Ҳюз, Сессенон, Жонс (Макманаман, 78), Шоу (Смит, 78), Осгор, Адико, Клэр, Ҳамфрис (Маженнис, 59), Годо (Ланг, 90+2). 

Манчестер Юнайтед – Онана, Уан-Биссака, Эванс, Варан, Далот (Камбвала, 83), Фернандеш, Мактоминей, Майну, Гарначо (Пеллистри, 87), Рэшфорд (Форсон, 90+2), Ҳойлунд (Межбри, 90+2).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар