07.01.2024 21:58
7547
Теглар
Назорат ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси Фаластинни мағлуб этди

Осиё кубоги-2023 стартидан олдин Ўзбекистон миллий жамоаси Фаластинга қарши майдонга тушди.

Қатарда ўтган назорат учрашуви ёпиқ эшиклар остида ўтказилди. Баҳснинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмаган бўлса, 79-дақиқада Бобур Абдухолиқов томонидан киритилган ягона гол Сречко Катанец шогирдларига Фаластин устидан ғалаба келтирди – 1:0.

Назорат ўйини. 7 январ

Ўзбекистон – Фаластин – 1:0

Гол: Бобур Абдухолиқов, 79.

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий жамоаси Осиё кубоги-2023 1-тури доирасида 13 январ куни Сурияга қарши майдонга тушади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар