07.01.2024 15:05
1190
Теглар
Фаррух Икромов «Динамо»га ўтди

«Динамо» клуби Суперлиганинг яна бир энг иқтидорли ўйинчиларидан бирини ўз сафига қўшиб олганини мамнуният билан маълум қилади, дея ёзади клуб расмий сайти.

«Тошкентда ўтаётган ўқув-машғулот йиғинида қатнашган Фаррух Икромов «Динамо» билан 1 йиллик шартнома имзолади.

«Бунёдкор» тарбияланувчиси 2021 йил Вадим Абрамов қўл остида тўп суриб, 16 ўйинда 6та гол ва 2та ассист билан Суперлиганинг энг яхши ўйинчисига аталган совринга даъвогарлик қилганди. Ўтган мавсумни эса «Навбаҳор» ва «Бунёдкор» таркибида ўтказди. Фаррух ўтган йиллар давомида Ўзбекистон ёшлар, олимпия ва миллий жамоаси сафида ҳам майдонга тушган. 25 ёшли ҳужумкор яримҳимоячи жамоамиз ва мухлислар ишончини оқлашига ишонамиз. «Динамо» оиласига хуш келибсиз, Фаррух!», - дейилади клуб хабарида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар