07.01.2024 17:55
7057
Теглар
ЦСКА Остон Ўруновга қизиқиш билдирмоқда

Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси Остон Ўрунов яна Россия Премьер-лигасига қайтиши мумкин.

Россия ОАВ хабарига кўра, «Навбаҳор» билан хайрлашган яримҳимоячи Осиё кубогидан кейин ЦСКА сафига ўтиши мумкин. Москва клуби эркин агент бўлиб турган Ўруновга қизиқиш билдирмоқда.

23 ёшли яримҳимоячи якунланган мавсум Наманган клубида 25 ўйинда 9та голга муаллифлик қилган. 

Эслатиб ўтамиз, Остон Ўрунов ўтган мавсумлар давомида Россиянинг «Уфа», «Спартак» ва «Урал» клубларида тўп сурган.

Маълумот учун, «армиячилар» сафида Аббосбек Файзуллаев кетма-кет 4 ой жамоанинг энг яхши ўйинчиси деб топилганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар