07.01.2024 23:30
5396
Теглар
Англия кубоги. «Ливерпул» Лондонда «Арсенал»ни мағлуб этиб, турнирдан чиқариб юборди

Англия кубоги 3-босқичи доирасидаги марказий ўйин Лондонда бўлиб ўтди.

«Арсенал» ўз майдонида «Ливерпул»ни қабул қилиб, мағлубиятга учради. Артета шогирдлари 80-дақиқада автоголдан кейин ўз дарвозаларидан тўпни олиб чиққан бўлса, 90+5-дақиқада Диас якуний ҳисобни ўрнатди – 2:0.

Шу тариқа, «Арсенал» кубок баҳсларини тарк этди, «Ливерпул» кейинги босқичга йўлланма олди.

Англия кубоги. 1/16 финал

Арсенал – Ливерпул - 0:2

Голлар: 0:1 – 80, автогол Кивер, 0:2 – 90+5 Диас.

Арсенал – Рэмсдейл, Уайт, Габриэл, Салиба, Кивер (Троссард, 88), Жоржиньо (Нкетиа, 81), Эдегор, Райс, Хавертц (Смит-Роу, 88), Нелсон (Мартинелли, 62), Сака.

Ливерпул – Алиссон, Александер-Арнолд, Конате, Куанса, Гомес, Мак Аллистер (Гравенберх, 59), Жонс (Кларк, 75), Эллиотт (Брэдли, 75), Диас, Гакпо (Диогу Жота, 59), Нуньес.

Огоҳлантиришлар: Салиба (65), Эллиотт (70), Гравенберх (90), Кларк (90), Александер-Арнолд (90).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар