07.01.2024 19:56
1652
Теглар
А Серия. «Милан» сафарда аутсайдерни йирик ҳисобда енгди 

А Серия 19-турида «Милан» «Эмполи» меҳмони бўлиб, ғалабага эришди.

Меҳмонлар Лофтус-Чик, Жиру ва Траореларнинг голлари эвазига йирик ҳисобда ғалаба қозонди — 3:0.

Очколар сонини 39тага етказиб олган «россонери» турнир жадвалидаги 3-ўринни мустаҳкамлади. «Эмполи» эса 13 очко билан 19-поғонада қолди. 

А Серия. 19-тур 

Эмполи — Милан 0:3 

Голлар: 0:1 – 11 Лофтус-Чик, 0:2 – 31, пеналти Жиру, 0:3 – 88 Траоре.

Эмполи – Каприле, Эбуэхи (Раноккия, 28), Исмайли, Валюкевич, Луперто, Грасси (Марин, 74), Мале, Балданци (Канчельери, 57), Жаси, Камбяги, Капуто (Малдини, 74).

Милан – Менян, Калабрия (Бартезаги, 70), Кьер (Габбия, 84), Эрнандес, Флоренци (Хименес, 35), Лофтус-Чик (Муса, 70), Адли, Рейндерс, Пулишич, Рафаэл Леау (Траоре, 84), Жиру.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар