06.01.2024 16:53
5375
Теглар
Вернер Лондонга қайтишга яқин

Тимо Вернер Премер-лигага қайтмоқчи. «Лейпциг» ҳужумчиси «Тоттенҳэм»нинг ижара таклифини қабул қилди. 

Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, германиялик 27 ёшли  футболчи Англелос Постекоглу билан ишламоқчи. «Шпорлар» бош мураббийи ҳам аллақачон келишувни маъқуллаган.

Айни дамда «Лейпциг» ва «Тоттенҳэм» ўртасида ижара ва сотиб олиш варианти бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

Бундеслиганинг ушбу мавсумида Вернер бор-йўғи 8та ўйин ўтказиб, уларнинг ҳар бирида ўртача 25 дақиқадан ўйнади ва 2та гол урди.

Эслатиб ўтамиз, Тимо 2020-2022 йилларда Лондоннинг бошқа бир клуби «Челси»да ҳаракат қилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар