06.01.2024 12:50
1893
Теглар
Дайер «Бавария»га ўтишга яқин

Эрик Дайер «Тоттенҳэм»дан «Бавария»га ўтишга яқин.

Мюнхен клуби ҳимоячи билан тўлиқ оғзаки келишувга эришди. «Шпорлар» ҳам трансферни тасдиқлади, дея хабар беради Sky Sports Deutschland. 

Эрик немис клуби билан камида 2025 йилгача мўлжалланган шартнома имзолайди. Трансфер нархи 5 млн евродан камроқни ташкил этади. 

«Бавария» устози Томас Тухел 29 ёшли инглиз билан суҳбатлашди. Мураббийлар штаби футболчидан марказий ҳимоячи ва таянч яримҳимоячиси сифатида фойдаланишни режалаштирмоқда. 

Бу мавсумда Дайер «Тоттенҳэм»да 4 ўйинда 198 дақиқа ҳаракат қилди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар