06.01.2024 13:03
1970
Теглар
«Болаликдаги орзум ушалганидан бахтиёрман» — Роке «Барса»даги дебюти ҳақида 

Витор Роке Ла Лига 19-турида «Лас-Палмас»га қарши баҳсда (2:1) 78-дақиқада майдонга тушди ва «Барселона»даги дебютини ўтказди. 

«Болаликдаги орзум амалга ошганидан бахтиёрман. 

Хави мени ўйинга туширишдан аввал хотиржам бўлишим ва имкони бўлганда гол уришим кераклигини айтди. 

Жамоадошларим мени яхши кутиб олишди ва улар ҳам хотиржам бўлишимни айтишди. Бу энг яхши кутиб олиш бўлди», — деди «Атлетико Паранэнсе»дан келган 18 ёшли вундеркинд.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар