06.01.2024 16:58
1844
«Бавария» январда Араухо учун 70 млн евро тўлашга тайёр. «Барса»ни 80 млн ҳам қониқтирмайди

«Бавария» ҳамон «Барселона» ҳимоячиси Роналд Араухони ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Sky Sports журналисти Флориан Плеттенберг хабарига кўра, «Бавария» уругвайлик футболчи учун январ ойидаёқ 70 млн евродан кўпроқ тўлашга тайёр. Аммо каталониялиларни 80 млн ҳам қониқтирмайди. 

Шунингдек, Араухонинг шартномасида 80-100 млн евро миқдорида товон пули йўқлиги қайд этилган. Компенсация миқдори 1 млрд еврони ташкил қилади.

Мюнхен клуби ва бош мураббий Томас Тухел ҳақиқатан ҳам 24 ёшли ҳимоячини қўлга киритишни истамоқда. Унинг потенциали Ҳарри Кейннинг ҳужумдаги фойдалилиги билан тенглаштирилди.

Роналд бу мавсумда Ла Лигада 13 ўйинда 1та гол урди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар