06.01.2024 18:38
2179
А Серия. «Интер» «Верона»га қарши драматик баҳсда ғалаба қозониб, пешқадамлигини мустаҳкамлади

Италия чемпионатининг 20-турида «Интер» ўз майдонида «Верона»ни қабул қилиб, 90+4-дақиқада ғалабани илиб кетди. Эътиборлиси, меҳмонлар 90+10-дақиқада пеналтидан фойдалана олишмади. 

Индзаги жамоаси очколарини 48тага етказиб, пешқадамлигини мустаҳкамлади ва 2-ўриндаги бир ўйини кам «Ювентус»ни 5 очкога ортда қолдирмоқда. «Верона» 14 очко билан 18-поғонада қолди.

А Серия. 19-тур
Интер — Верона 2:1

6 январ, «Жузеппе Меацца»
Голлар: Мартинес (13), Фраттези (90+4) — Анри (74).
Аниқ амалга оширилмаган пеналти: Анри (90+10). 
Интер – Зоммер, Думфрис (Дармиан, 61), Ачерби, Павар (Фраттези, 83), Бастони, Карлос Аугусто (Димарко, 72), Мхитарян (Санчес, 83), Чалхонўғли, Барелла, Тюрам (Арнаутович, 73), Мартинес.
Верона – Монтипо, Маняни, Коппола, Дойг (Кабал, 73), Дуда, Фолоруншо, Суслов (Чарлз, 90+1), Тшатшуа, Жорди Мбоула (Лазович, 46), Нгонж (Каллон, 87), Журич (Анри, 73).
Огоҳлантиришлар: Коппола (77), Суслов (78).
Четлатиш: Лазович (90+6).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар