06.01.2024 14:52
1644
Теглар
39 ёшли Вагнер Лав Бразилия А Сериясига чиққан клуб билан шартнома тузди

Вагнер Лав «Атлетико Гойяниенсе» футболчисига айланди.

ЦСКАдаги ўйинлари билан танилган 39 ёшли форвард Гояния клуби билан 2024 йилнинг 31 декабрига қадар шартнома имзолади. 

«Атлетико Гойяниенсе» ўтган мавсум якунларига кўра Бразилия А Сериясига чиққан. 

Сўнгги икки йил давомида Лав Бразилия иккинчи дивизионидаги «Спорт Ресифе» жамоасида ўйнади.

Бразилиялик футболчи фаолияти давомида «Қайрат», «Коринтианс», «Бешиктош», «Фламенго» ва «Палмейрас» каби жамоаларда ҳам ҳаракат қилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар