05.01.2024 14:21
803
Теглар
Шкриняр бу мавсумда бошқа ўйнай олмаслиги мумкин

Милан Шкриняр жароҳати туфайли бу мавсум бошқа майдонга туша олмаслиги мумкин.

«ПСЖ» – «Тулуза» (2:0) ўртасидаги Франция Суперкубоги баҳсининг 71-дақиқасида чап оёқ тўпиғидан жароҳат олган ҳимоячи алмаштирилди.

RMC Sport хабарига кўра, словакиялик 28 ёшли футболчи бир неча ойни ўтказиб юбориши кутилмоқда. Милан бу мавсумда бошқа майдонга тушмаслиги, унга операция керак бўлиши мумкин.

Бу мавсумда Шкриняр «ПСЖ» сафида 23та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар