05.01.2024 18:51
6622
Теглар
Осиё кубоги-2023. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги дастлабки рақиби — Сурия таркиби билан танишинг 

Ўзбекистон миллий жамоаси Эктор Купер бошқарувидаги Сурия билан Осиё кубогининг 1-турида тўқнаш келади. 

Сурия Осиё кубоги учун таркибини эълон қилди. Унга кўра, жамоанинг етакчи ҳужумчиларидан бири Омар Ас-Сома жароҳати сабабли қитъа биринчилигига боролмайди.

Эктор Купер бошқарувидаги Суриянинг Осиё кубоги учун  26 кишилик таркиби билан танишинг: 

Дарвозабонлар: Иброҳим Олма («Тишрин»), Тоҳа Муса («Ал Фотува»), Аҳмад Мадания («Жабле»), Максим Сарраф (ЦСКА);

Ҳимоячилар: Айҳам Усу («Ҳэкен» Швеция), Моаяд Ажан («Ал Жаиш»), Омар Мидани («Ан Наср», Қувайт), Амро Жениат («Ал Карама»), Таер Крума («Ал Фотува»), Ҳолид Курдагли («Ал Виҳдат»), Муаяд Ал Хули («Ал Жаиш»), Абдул Роҳман Вайс («Афина Каллифея», Греция);

Яримҳимоячилар: Эсекел Ҳэм («Индепенденте Ривадавия», Аргентина), Камел Хмейше («Ал Аҳли», Қатар), Муҳаммад Ал Ҳаллаж («Ал Аҳад», Ливан), Аммар Рамазон («Дунайска Стреда», Сербия), Муҳаммад Анез («Ал Риффа», Бахрайн), Элмар Абраҳам («Скёвде АИК», Швеция), Фаҳд Юсуф («Аш Шорта», Ироқ), Жалил Элиас («Сан Лоренцо», Аргентина), Иброҳим Ҳесар («Белграно», Аргентина); 

Ҳужумчилар: Омар Ҳарбин («Ал Ваҳда», БАА), Алаа Ал Дали («Нафт Миссан»), Пабло Саббаг («Алианса Лима», Перу), Антонио Ёқуб («Гефле», Швеция), Маҳмуд Ал Асвад («Ал Карама»).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар