05.01.2024 19:22
933
Теглар
Олег Зотеев – «Сўғдиёна» футболчиси

«Сўғдиёна» қишки трансферлар ойнасида ўз таркибини кучайтиришда давом этмоқда.

«Ўтган мавсум «Локомотив» жамоаси шарафини ҳимоя қилган тажрибали ҳимоячи Олег Зотеев жамоамиз билан шартнома имзолади», - дея хабар бермоқда клуб расмий сайти.

Маълумот ўрнида, Олег Зотеев 1989 йил 5 июлда Самарқанд шаҳрида таваллуд топган. Олег Зотеев ўтган мавсумда «Локомотив» таркибида 20та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1та гол ва 5та голли тўп узатма ёзидириб қўйган.

Футболчи фаолияти давомида «Бунёдкор», «ОКМК», «Локомотив», «Чеоннам Драгонс», «Қизилқум» жамоаларида тўп тепган. Унинг сўнги жамоаси «Локомотив» ҳисобланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар