05.01.2024 18:43
649
«Насаф» Суҳроб Нуруллоев ва Жавоҳир Сидиқов билан шартномани узайтирди

«Насаф» футбол клуби икки тажрибали ярим ҳимоячи Суҳроб Нуруллоев ва Жавоҳир Сидиқов билан шартномаларни узайтирди.

«Ҳар иккала футболчи жамоамиз билан мавсум охиригача бирга бўлишади.

Янги мавсумдаги ҳамкорлик жамоамизга кўплаб ютуқлар, мухлисларга олам-олам қувонч олиб келади деган умиддамиз», - дейилади клуб хабарида.

Маълумот учун, Нуруллоев 2021 йил «Динамо»дан «Насаф»га ўтган бўлса, Сиддиқов 2022 йил «Қўқон-1912»дан Қарши жамоаси сафига келиб қўшилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар