05.01.2024 23:41
2206
Теглар
«Насаф» Игор Голбан қайтганини эълон қилди, Марко Станоевич билан келишувни узайтирди

«Насаф» қишки трансферлар ойнасидаги фаоллигини давом эттирмоқда. 

Қарши клуби яримҳимоячи Марко Станоевич билан келишувни бир йилга узайтирди. 35 ёшли серб 2020 йилдан бери «аждарлар» сафида тўп тепади. 

Шунингдек, 2016-2018 йилларда «Насаф»да ўйнаган Игор Голбан жамоага қайтди ва бир йиллик шартнома тузди. 33 ёшли ҳимоячи 2018 йилдан бери «Навбаҳор»да ўйнаётганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар