05.01.2024 09:51
1038
Теглар
«Локомотив» ўтган мавсумни водий клубларида ўтказган икки футболчини ўз сафига қўшиб олди

«Локомотив» ҳимоячи Абдулазизхон Абдурашидов ва яримҳимоячи Иззатилла Абдуллаевни ўз таркибига қўшиб олди. 

23 ёшли Абдурашидов аввалги мавсумларни «Турон»да ўтказган ва Яйпан клубида 9тадан гол ҳамда ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

27 ёшли Абдуллаев эса ўтган мавсумда «Нефтчи»да ҳаракат қилган. У Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси сафида 2012 йилги U-16 Осиё чемпионатида зафар қучган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар