05.01.2024 09:43
5520
Теглар
Globe Soccer Awards-2023. Роналду Марадона номидаги мукофотни қабул қилиб олади

«Ан Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду йилнинг энг яхши тўпурари учун соврин олади.

Португалиялик 38 ёшли футболчи 2023 йилда клуб ва миллий жамоалар миқёсида энг яхши тўпурарга айланди ва шу сабаб 19 январ куни Globe Soccer Awards-2023 маросимида Диего Марадона соврини билан тақдирланади.

Роналду 2023 йилда 59та ўйинда 54та гол урди. У Килиан Мбаппе (53 ўйинда 52 гол), Ҳарри Кейн (57 ўйинда 52 гол) ва Эрлинг Ҳоландни (60 ўйинда 50 гол) ортда қолдирди.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда Роберт Левандовски Марадона мукофотини олганди, бироқ ўтган йили соврин топширилмаганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар