05.01.2024 18:21
976
Теглар
«Динамо» Дамир Темиров билан икки йиллик шартнома имзолади

«Динамо» клуби Суперлига янги мавсуми олдидан ўз таркибини кучайтиришда давом этмоқда.

«Динамо» жамоаси бугун, 5 январ куни Самарқанд футболи тарбияланувчиси, сўнгги икки мавсумни «Металлург»да ўтказган Дамир Темиров билан 2 йиллик шартнома имзолади.

25 ёшли яримҳимоячи 2021 йилда «Динамо»нинг мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилган эди. Темиров сўнгги икки мавсумда Бекобод клуби сафида 45 ўйинда майдонга тушиб, 9 та голга муаллифлик қилган. Футболчилик фаолиятини жамоамизда бошлаган самарқандлик футболчи «Динамо» сафида янги марраларни забт этишига ишонамиз», - дейилади клуб хабарида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар