04.01.2024 21:41
1987
Теглар
«Сўғдиёна» собиқ футболчисини қайтарди, «Бунёдкор» ўйинчиси ҳам таркибга қўшилди

«Сўғдиёна» қишки трансферлар ойнасида таркибини кучайтиришда давом этмоқда.

Ўтган мавсум Малайзиянинг «Теренггану» жамоаси шарафини ҳимоя қилган тажрибали ҳимоячи Сардор Қулматов Жиззах клубига қайтди.

2021 йил «Сўғдиёна»нинг Суперлигада кумуш медаллари соҳиби бўлишига ҳисса қўшган Сардор Қулматов 1 йиллик шартнома имзолаган.

Маълумот ўрнида, Сардор Қулматов 1994 йил 22 августда таваллуд топган. Сардор Қулматов ўтган мавсумда «Теренггану» таркибида 3та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1та гол ёзидириб қўйган.

Шунингдек, ўтган мавсумни «Бунёдкор»да ўтказган ҳимоячи Алексей Носко ҳам Иван Бошкович қўл остидаги жамоага ўтди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар