04.01.2024 13:39
1405
Теглар
Онана 14 январ куни «Тоттенҳэм»га қарши ўйнайди. «МЮ» Камерун ФФ билан келишувга эришди

Андре Онана «Тоттенҳэм»га қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин.

The Athletic хабарига кўра, «Манчестер Юнайтед» Камерун футбол федерацияси билан келишувга эришган. 

Дарвозабон 14 январ куни АПЛ доирасида «шпорлар»га қарши ўйнайди ва баҳс тугаши билан Африка Кубоги учун учиб кетади. Унинг миллий жамоаси 15 январ куни 1-турда Гвинея билан тўқнаш келади. 

Бу мавсумда Онана Премер-лигада 20та ўйин ўтказди ва уларнинг 7тасида дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар