04.01.2024 18:41
4022
«Насаф» Темур Чогадзе трансферини эълон қилди

«Насаф» клуби Суперлига янги мавсуми олдидан 2024 йилги дастлабки трансферини эълон қилди.

Қарши клуби гуржистонлик легионер Темур Чогадзе билан келишувга эришди.

«25 ёшли гуржистонлик яримҳимоячи Темур Чогадзе бугун жамоамиз билан бир йиллик шартномага имзо чекди. Футболчи фаолияти давомида Грузия, Украина, Қозоғистон жамоаларида тўп сурган», - дейилади клуб хабарида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар