04.01.2024 09:27
2301
«Милан» ҳимоячисини «Вилярреал»дан қайтарди

Маттео Габбиа «Милан»га қайтди.

Италия клуби 24 ёшли ҳимоячининг жамоага қайтганини расман эълон қилди. 

Габбиа мавсумнинг биринчи ярмида «Вилярреал»да ижара асосида ўйнади, аммо «Милан» уни чақириб олишга қарор қилди ва бу борада испан томони билан келишиб олди.

Италиялик ҳимоячи «сариқ сувости кемаси» сафида Ла Лигада 7та ўйин ўтказди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар